Борис Жонсон Буюк Британия Консерватив партиясининг янги етакчиси ва бош вазир лавозими учун пойгада ютиб чиқди, деб хабар беради «Газета.ru».

Фото: Reuters

Бундай қарорни Консерватив партия аъзолари қабул қилган.

Жонсон лавозимга расман 24 июль куни киришади.

Лавозим учун икки номзод — Британия собиқ ташқи ишлар вазири Борис Жонсон ва амалдаги ташқи ишлар вазири Жереми Хант кураш олиб борди. Қолган саккиз нафар даъвогар пойгадан илк босқичлардаёқ чиқиб кетган эди.

Жонсон 92 153 та, Хант эса 46 656 та овоз тўплаган.