Араб маликаларининг ҳаёти ҳамиша омма учун қизиқ мавзу бўлиб келган. Бироқ аксарият араб қироличалари шарқ аёллари ҳақида ўтмишдан сақланиб қолган қарашларни ўзгартирган ҳолда ҳаёт кечирмоқда. Улар ўзининг нафақат гўзаллиги, балки фаолияти билан бутун дунёга машҳур бўлган араб қироличалари ҳисобланади.

Иордания қироличаси Рания

Фото: «Zen.yandex.ru»

Рания 1970 йилда оддий оилада дунёга келган. Унинг турмуш ўртоғи Абдуллоҳ II билан қиролнинг қариндошларига тегишли бўлган бир фирмада ишлаш учун келганида танишиб қолган. Севишганлар 1993 йилда оила қурди. Турмуш ўртоғи Иордания тахтини эгаллагач, у ҳам 29 ёшида қиролича деб тан олинган. Ҳозир уларнинг тўрт нафар фарзанди бор.

Рания аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи дунёдаги энг машҳур ва гўзал қиролича ҳисобланади. У ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ҳуқуқига ҳам эга. Instagram тармоғида 5 миллиондан ортиқ фойдаланувчи унинг постларини кузатиб боради.

Иордания маликаси Ҳайя Бинт ал Ҳусейн

Фото: «Zen.yandex.ru»

Ҳайя 1974 йилда Иордания қироллик оиласида таваллуд топган. У от спорт билан шуғулланиб, ҳатто жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этган. Иордания маликаси айни пайтда Дубай шайхи Муҳаммад ибн Рошиднинг энг ёш хотинидир. Уларнинг 2 нафар фарзанди бор.

Саудия Арабистони маликаси Амира ал-Тавиль 

Фото: «Zen.yandex.ru»

Малика Амира ал-Тавиль 1983 йилда таваллуд топган. У 18 ёшида собиқ Саудия Арабистони қиролининг жияни шаҳзода ал-Валид ибн Талалга турмушга чиққан. Амира бўлажак турмуш ўртоғи билан талабалигида, журналистлик топшириғини бажараётганда танишиб қолган. У оилали бўлгандан кейин ҳам ўз қизиқишларини ташлаб қўймади, хайрия ишлари билан фаол шуғуллана бошлади. Очлик, қашшоқлик билан курашишдан, Шарқ аёлининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан чарчамади.

Бундан ташқари Амира  жамоат жойларида анъанавий араб аёллари киядиган ҳижобни рад этган илк маликалардан биридир. Унинг машина ҳайдаши ҳам қироллик оиласига ёқмаган. Шу сабабли Амира 2013 йилда шаҳзода билан ажрашган. Бироқ араб халқи уни ҳамон Саудия Арабистон маликаси деб ҳисоблайди.

Саудия Арабистонининг маликаси Фотима 

Фото: «Zen.yandex.ru»

Малика ҳақида негадир кўп маълумотлар сир тутилади. Фотима Саудия Арабистонининг сўнгги подшоҳи Абдуллоҳнинг хотинидир. Фотима анъанавий шарқ кийимларини кийиб, бошқа маликалар каби мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида қатнашмайди. Турмуш ўртоғининг ҳаёти давомида ўттиздан зиёд хотини ва 40 нафар фарзанди бўлган. Қуръони Каримда фақат 4 нафар хотинга эга бўлиши мумкинлиги боис, подшоҳ ажралиш институтини фаол қўлламоқда.

Иордания маликаси Нур

Фото: «Zen.yandex.ru»

Нур 1951 йилда АҚШда туғилган. У турмуш ўртоғи бўлган Иордания қироли Хусайн Ибн Талал учун Ислом динини қабул қилди ва Америка фуқаролигидан воз кечди. Улар 1978 йилда оила қуришган. Эр-хотинлар 20 йил давомида бахтли ҳаёт кечирган. Қирол жиддий касалликдан вафот этгандан сўнг, унинг ўғли Абдуллоҳ II тахтни эгаллаган.