СССР 1963 йилда АҚШ президенти Жон Кеннедининг Ойга учиш дастури бўйича ҳамкорлик таклифини қабул қилганида, совет космонавти Алексей Леонов ва америкалик атронавт Нил Армстронг 1969 йил июлида Ойга бирга қўниши мумкин эди. «ТАСС»нинг хабар беришича, бу тахминни Сиолковский номидаги Россия космонавтика академияси академиги Александр Железняков билдирган.

Фото: Фиcкр

Ойга биринчи марта одам қўнганига 20 июль куни 50 йил тўлди. НАСА астронавтлари Нил Армстронг ва Базз Олдрин 1969 йилнинг 20 июлида «Аполлон-11» кемасида Ой юзасига қўнган, 21 июлда эса Армстронг Ер аҳолисидан биринчилардан бўлиб Ойга қадам босган.

Железняковнинг айтишича, 1963 йилнинг ёзида АҚШ президенти Жон Кеннеди ўлимидан бир неча ой аввал ҳатто ўз маслаҳатчиларини ҳам ҳайрон қолдириб, совет раҳбариятига Ойга ҳамкорликда парвозларни ташкил этиш мурожаати билан чиққан.

«Ўша пайтда ‘Апполон’ иши айни авжида эди, биз эса энди ўз лойиҳаларимизни шакллантираётган эдик», — деган Железняков. Унинг сўзларига кўра, бу таклифнинг замирида сиёсий ташаббус бор эди.

Кеннеди СССР билан муносабатларини яхшиламоқчи ва «Апполон»га сарфланадиган харажатларни ҳам камайтирмоқчи бўлган. Бироқ, унинг таклифига СССР ҳукумати рад жавобини берган. Хрушчёв эса: «Биз ўзимиз америкаликларсиз Ойга қўнишни эплай оламиз», — деб айтган.