17—18 июль кунлари Иордания пойтахти, Жакарта шаҳрида бўлиб ўтган паратаэквондо бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 4 та медалга эга чиқди. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.
-75 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган Азиз Марасулов барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлган бўлса, -61 кгда даянга чиққан Санжар Мухторов финалда мағлубиятга учради.
Шунингдек, Гулжаной Наимова (-58 кг) ҳамда Зиёда Исакова (-49 кг) ўз вазн тоифаларида бронза медалига сазовор бўлди.
Таъкидлаш жоиз, мазкур мусобақада Осиёнинг 32 мамлакатидан 300 дан зиёд пара-таэквондочилар баҳс олиб борди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)