18 июль куни Япониянинг Киото шаҳридаги Kyoto Animation аниме-студияси биносига 41 ёшли эркак келиб, қасддан ёнғин содир этди. Бу ҳақда «Медуза» хабар қилади.
У бино ичига керосин қуйиб, «Ҳаммангиз ўлинглар!» дея бақириб, ўт қўйиб юборди. Бу пайтда бинода 70 киши бор эди. Улардан 33 нафари ҳалок бўлди, 30 дан ортиғи касалхонага ётқизилди. Жиноятчининг бинога ўт қўйишдан мақсади нима бўлгани номаълум. Унинг ўзи ҳам ёнғинда жароҳат олган, ҳозирча полиция уни сўроқ қила олмайди.
1981 йилда ташкил этилган Kyoto Animation — энг машҳур аниме яратувчи студияларидан бири. Унинг асарлари орасида «Кланнад», «Харухи Судзуми меланхолияси», «Канон», «К-Оn!», «Вайолет Эвергарден» каби анимелар мавжуд.
Изоҳ (0)