Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент вилояти ҳудудида бир кунлик «Диққат пиёда!» профилактик тадбири ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Тошкент вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Тадбирда асосий эътибор қоидабузар пиёдаларга қаратилди. Кун давомида Тошкент вилояти ЙПХ инспекторлари томонидан пиёдаларга нисбатан 531 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддасига кўра, 531 фуқарога нисбатан 35 миллион 883 минг 210 сўм жарималар белгиланди.

Вилоят ҳудудидаги туман, шаҳарлар кесимида таҳлил қилинганда, энг кўп қоидабузар пиёдалар Бекобод тумани (51 та), Нурафшон шаҳри (48 та), Чирчиқ шаҳри (39 та), Бўстонлиқ тумани (32 та) ва Ангрен шаҳри (28 та) га тўғри келди.

Таъкидлаш керакки, Тошкент вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисалари (ЙТҲ) комплекс таҳлил қилинганда, ҳар икки йўл-транспорт ҳодисаларининг бири пиёдани уриб юбориш ҳолатига тўғри келмоқда. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида пиёдалар иштирокида 213 та ЙТҲ содир бўлган. Қарийб 50 фоиз ҳолатда айнан пиёданинг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслиги оқибатида содир бўлганлиги, 34 та йўл-транспорт ҳодисасида пиёда маст ҳолатда бўлганлиги маълум бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди