«Аякс» сардори Маттейс де Лигт расман «Ювентус» футболчисига айланди. Бу ҳақда Турин клуби расмий сайти хабар берди.

Фото: Google Images

Нидерландия терма жамоасининг 19 ёшли ҳимоячиси учун «Ювентус» «Аякс»га 75 миллион евро тўлайдиган бўлди. Туринликлар мазкур маблағни беш йил ичида тўлаб беради.

Бундан ташқари «Аякс» 10,5 миллион еврони бонус сифатида қўлга киритиши мумкин.

Де Лигт «Ювентус» билан 2024 йил 30 июнига қадар шартнома имзолади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!