Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов Жаҳон Чемпионати—2022 ҳамда Осиё Кубоги—2023 мусобақалари иккинчи саралаш босқичига ташланган қуръа ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
Ўйлашимча, яхши гуруҳдан ўрин олдик. Ҳозирги пайтда деярли барча мамлакатларда футбол яхши ривожланмоқда, ҳар бир терма жамоада маҳоратли футболчилар бор. Агар ҳар бир ўйинга 100 фоиз куч билан ҳозирлик кўрсак ва яхши кайфиятда майдонга тушсак, ҳар қандай рақибни мағлуб эта оламиз. Гуруҳда 1-ўринни эгаллай оламиз. Менимча, ушбу гуруҳдаги энг қизиқарли ва шиддатли ўйинларни Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўтказсак керак.Эслатиб ўтамиз, қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи саралаш босқичининг «Д» гуруҳидан ўрин олди. Гуруҳда терма жамоага Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ҳамда Сингапур термалари рақиблик қилади.Жалолиддин Машарипов, Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)