17 июль, чоршанба куни Миллий олимпия қўмитаси мажлислар залида Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерациясининг навбатдан ташқари IX конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.

Фото: МОҚ

Хабарда таъкидланишича, конференция кун тартибидаги асосий масала федерацияга янги раис ва унинг биринчи ўринбосарини сайлашдан иборат бўлган. Федерация раислигига Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Ойбек Норинбоев номзоди таклиф қилинган. Конференция иштирокчилари ушбу номзодни бир овоздан қўллаб қувватлаган. Натижада Ойбек Норинбоев Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси раисига айланган.

Раиснинг биринчи ўринбосари лавозимига эса Ички ишлар вазирининг туризм ва транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари Дониёр Қодиров сайланган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!