Дортмунднинг «Боруссия» клуби Puma билан янги ҳомийлик шартномасини имзолашга келишиб олди, дея хабар берди Bild.
Манбага кўра, янги тузилаётган шартнома 10 йилга мўлжалланган бўлиб, Дортмунд клуби бундан 300 миллион евро ишлаб олиши мумкин. Шартнома 2020 йилнинг 1 июлидан кучга киради.
«Биз Puma билан шартнома борасида музокаралар олиб бормоқдамиз. Рақамлар борасида изоҳ беролмайман. Лекин шуни айтишим мумкин, бу «Боруссия»га аввалги шартномаларга нисбатан кўпроқ даромад келтиради», — деди «Боруссия Дортмунд» бошқаруви раиси Карстен Крамер.
Эслатиб ўтамиз, дортмундликлар 2018/19 йилги мавсумни Бундеслига жадвалида иккинчи ўринда якунлади ва Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритди.
Маълумот учун, Дортмунд клуби Германия чемпионатида янги мавсумни ўз уйида «Аугсбург»га қарши ўтказади. Учрашув 17 август куни бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)