«Лион» ярим ҳимоячиси Ҳамза Рафия карьерасини «Ювентус»да давом эттиради. Бу ҳақда Франция клубининг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
«Ювентус» 20 ёшли хавбек учун 400 минг евро тўлайдиган бўлди. Бундан ташқари «Лион» қўшимча бонус сифатида 5 миллион еврога ҳам эга бўлиши мумкин. Агарда футболчи бошқа клубга сотиладиган бўлса, французларга ундан ҳам улуш тегади.
Рафия Турин клуби билан 3 йиллик шартнома имзолади. Томонлар шартнома муддатини яна бир йилга узайтириши мумкин.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)