Шу йил 27 май куни Шайхонтоҳур туманида яшовчи 34 ёшли I.Н. исмли аёл ўзи раҳбарлик қилаётган МЧЖ биносида Бухоро туманида яшовчи 32 ёшли А.Н.га умра сафарига кетган 24 нафар фуқарони Саудия Арабистонидаги меҳмонхонага жойлаштириш учун пул кераклиги, тез кунда қайтаришини айтади. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: ИИВ

Ундан алдов йўли билан жами 61 000 АҚШ долларини олиб, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, I.Н. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.