16 июль куни соат 3:52 да 44 ёшли Дилрабо И. доридан заҳарланиш белгилари билан касалхонага мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.

Фото: Flickr

У бош оғриғидан халос бўлиш учун иккита «Цинепар» мтаблеткасини қабул қилган, шундан сўнг ўзини ёмон ҳис қилиб, тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

ИИББ дори воситаларини қабул қилишда эҳтиёт бўлишга, уларни фақат шифокор тайинлови билан ҳамда зарур миқдорда ва дозада қабул қилишга чақиради.