16—17 июль кунлари Россиянинг Самара вилояти, Сизран тумани Кошелевка қишлоғида 46 нафар ўзбекистонлик заҳарланиш натижасида шифохонага тушган. Бу ҳақда Uz24 хабар қилади.

Фото: Uz24

Маълумотларга кўра, 60 нафар ўзбекистонлик Кошелевка қишлоғига қишлоқ хўжалиги ишларига келган. Улар чеккароқда яшаб, ўзларига овқат тайёрлаб юришган. Ҳозирда заҳарланганларнинг аҳволи енгил ва ўрта оғирликда деб баҳоланмоқда.

Россия тергов қўмитасининг ҳудудий бошқармаси маълум қилишича, ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг заҳарланиши юзасидан терговгача текширув ўтказилмоқда.

Ҳодиса тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.