17 июль, чоршанба куни Малайзия пойтахти Куала Лумпур шаҳрида жойлашган Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов қитъа футбол конфедерацияси бош котиби Дато Виндсор Жон билан учрашди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида хабар берилди.
Хабарда таъкидланишича, учрашув давомида Равшан Эрматов Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё футбол конфедерацияси томонидан мунтазам равишда миллий ассоциацияларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни ҳар жиҳатдан ривожланишини таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган барча лойиҳа ва ташаббусларни қўллаб-қувватлашини ва эндиликда ЎФА вакиллари ОФКнинг барча лойиҳаларида фаол иштирок этишини билдирган.
Шунингдек, учрашувда икки ташкилот ўзаро ҳамкорликда амалга оширадиган дастурлар, Ўзбекистонда халқаро мусобақаларнинг саралаш ва финал босқичларини ўтказиш каби масалалар ҳам муҳокама этилган.
Дато Виндсор Жон Ўзбекистон футбол ассосциацияси раҳбариятининг ушбу ташрифидан мамнун эканини билдириб, ташкилотнинг янги таркибига иш фаолиятида муваффақиятлар тилаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)