Футбол бўйича 2022 йил Қатар мезбонлик қиладиган навбатдаги мундиалнинг Осиё қитъасидаги 2-босқич саралаш ўйинларига 17 июль, чоршанба куни қуръа ташланди.

Фото: Twitter

Ўзбекистон терма жамоаси қуръада иккинчи саватчада Ироқ, Сурия, Уммон, Ливан, Қирғизистон, Вьетнам ҳамда Иордания терма жамоалари билан бирга жойлашди.

Қуръа натижасига кўра, Эктор Купер шогирдлари «D» гуруҳидан ўрин олди. Ушбу гуруҳда Ўзбекистон Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ва Сингапур термаларига қарши майдонга тушади.

Жаҳон Чемпионати—2022 ҳамда Осиё Кубоги—2023 мусобақалари саралашининг 2-босқичига қуръа натижалари:

«А» гуруҳи

  1. Хитой
  2. Сурия
  3. Филиппин
  4. Малдив ороллари
  5. Гуам

«B» гуруҳи

  1. Австралия
  2. Иордания
  3. Хитой Тайпейи
  4. Қувайт
  5. Непал

«C» гуруҳи

  1. Эрон
  2. Ироқ
  3. Баҳрайн
  4. Ҳонг-Конг
  5. Камбожа

«D» гуруҳи

  1. Саудия Арабистони
  2. Ўзбекистон
  3. Фаластин
  4. Яман
  5. Сингапур

«E» гуруҳи

  1. Қатар
  2. Уммон
  3. Ҳиндистон
  4. Афғонистон
  5. Бангладеш

«F» гуруҳи

  1. Япония
  2. Қирғизистон
  3. Тожикистон
  4. Мьянма
  5. Мўғулистон

«G» гуруҳи

  1. БАА
  2. Вьетнам
  3. Таиланд
  4. Малайзия
  5. Индонезия

«H» гуруҳи

  1. Жанубий Корея
  2. Ливан
  3. Шимолий Корея
  4. Туркманистон
  5. Шри-Ланка

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!