17 июль, чоршанба куни футбол бўйича Жаҳон Чемпионати—2022 мусобақасининг Осиё қитъасидаги 2-босқич саралаш ўйинларига қуръа ташланди.

Фото: Google Images

Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон «D» гуруҳидан ўрин олди. Эктор Купер шогирдлари мазкур гуруҳда Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ва Сингапур термаларига қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу рақибларнинг барчаси билан тўқнаш келган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Саудия Арабистони билан умумий ҳисобда 10 та учрашув ўтказиб, 4 тасида ғалаба қозонган бўлса, 5 тасида имкониятни бой берган. Битта беллашувда эса ғолиб номи аниқланмаган (тўплар нисбати — 13:21).

Қолган рақиб жамоаларнинг барчасини Ўзбекистон термаси мағлуб этган. Фаластиндан 3 марта, Ямандан 4 маротаба ва Сингапурдан эса 2 бор устун келганди.

Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳдаги рақибларга қарши ўйинлардаги қайд этган натижалари:

Фото: «Championat.asia»

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!