Австралиянинг Рокгемптон шаҳрида 4 нафар бола саёҳат қилиш учун машинани олиб қочди. «Zakon.kz»нинг ёзишича, полиция уларни уйидан 930 километр узоқликда тутиб олган.

Фото: Google Images

Полиция уларни тутиб олганида болалар машинадан тушишдан бош тортиб эшикларини беркитиб олган. Шу сабабли полиция ойналарни синдиришга мажбур бўлган. Саёҳатчилар 10—14 ёшлар атрофидаги уч нафар бола ва бир қиздан иборат эканлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, болалар ёқилғи куйиш учун тўхтаган ва пулини тўламай кетиб қолган. Ёқилғи шохобчаси ишчиларини, шунингдек ҳайдовчининг бўйи жуда пастлиги шубҳалантирган ва улар полицияга хабар берган.

Шу билан бирга, болалардан бирининг ота-онаси хат топиб олган бўлиб, унда митти саёҳатчи машина, озроқ нақд пул ва қармоқни олиб кетиши ёзилган. Болалар ушланган, аммо ҳибсга олинмаган.