14 июль, якшанба куни теннис бўйича «Улкан тож» туркумидаги Wimbledon—2019 мусобақасида жаҳоннинг биринчи ракеткаси сербиялик Новак Жокович швейцариялик Рожер Федерерга қарши кортга чиқди.
Беш сет давом этган ўйинда Жокович рақибини 7:6, 1:6, 7:6, 4:6, 13:12 ҳисобларида мағлуб этиб, мусобақа ғолибига айланди.
Шу тариқа Жокович фаолияти давомида 16-бор, сўнгги 5 та мусобақанинг 4 тасида «Улкан тож» совриндорига айланди.
Маълумот учун, 32 ёшли сербиялик совринлари сони бўйича Бёрн Боргга етиб олди ва жадвалда 3-ўринга кўтарилди. Биринчи ва иккинчи ўринларда Рожер Федерер ҳамда Пит Сампрас бормоқда. Швейцариялик ҳисобида 8 та соврин бўлса, Сампрас 7 марта ушбу совринга эга чиққан.
Ўзаро қарама-қаршиликда Жокович 37 ёшли Федерерни 26-22 ҳисобида ортда қолдириб, уни кетма-кет 5 та учрашувда мағлубиятга учратди. Шундан 4 та тўқнашув финал баҳсида бўлиб ўтган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)