Британиялик Ян Уэлдон ўзини тўйларни суратга оладиган фотограф деб ҳисоблайди. Сабаби унинг суратларида каптарларни чиройли тарзда учирадиган, бир-бирларига никоҳ узугини тақаётган одатий келин ва куёв йўқ. Аксинча ҳаммаси оддий: Уэлдон тўйларни қандай бўлса, шундай суратга олади. Расмларда нафақат қувноқ меҳмонлар, балки тўй вақтида овқатланмайдиган келин-куёв ва рақсга тушишга шайлнаётганлар бор. Уларда ҳаммаси табиий ва самимий.
Уэлдон учун тўй одатдаги уюштирилган ва расмий тадбир эмас, балки ҳис-туйғуларга бой бўлган байрамдир. У етти йил олдин тўйларни суратга олишни бошлади ва бу ишда катта муваффақият қозонди. Шу боисдан ҳам Уэлдон унутилмас кунни муҳрлаш учун сайёрамизнинг турли бурчакларига таклиф қилинади. TravelAsk ана шундай ажойиб суратларни тўплаб тақдим этди.