Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳридаги истироҳат боғида аттракцион қулаб тушди. Қулаш пайтида аттракционда жами 31 киши бўлган. Бу ҳақда «Korrespondent.net» ёзади.
Оқибатда икки киши ҳалок бўлди, 29 киши касалхонага ётқизилди.
Коллапс маятник кўринишидаги аттракционнинг айланувчи кажаваси билан содир бўлди, у ҳаракат пайтида узилиб, ерга тушди. Воқеа содир бўлган пайтдаги гувоҳлар ушбу нохуш ҳодисадан зарар кўрганларга ёрдам берди.
Эслатиб ўтамиз, 28 июнь куни Жиззахдаги истироҳат боғида аттракцион қулаши оқибатида 1 киши ҳалок бўлган эди.
https://twitter.com/i/status/1150440292513918976
Изоҳ (0)