«Реал» бош мураббийи Зинедин Зиданнинг акаси Фарид Зидан саратон касаллиги сабаб 54 ёшида вафот этди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида хабар берилди.
Аввалроқ Зинедин оилавий сабаблар туфайли «Реал»нинг Канададаги йиғинларини тарк этиб, Испанияга қайтганди.
Мадрид клубининг бугунги машғулотларини унинг ёрдамчиси Дэвид Беттони олиб борди. Машғулотлар ҳам бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)