Италиянинг Неапол шаҳрида ўтказилаётган Универсиада—2019 муобақасида ўзбекистонлик таэквондочи Ниёз Пўлатов кумуш медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
-63 кг вазн тоифасида иштирок этган Ниёз дастлабки жангларда Хорватия, Италия ва Туркия вакилларини мағлубиятга учратди ва ярим финалда хитойлик Ву Йичаодан устун келди.
Финал баҳсида эронлик Сороуш Аҳмадга қарши даянга чиққан Пўлатовга бироз омад етишмади. Финал жангининг асосий вақтида 10:10 ҳисоби қайд этилган бўлса, қўшиб берилган вақтда 2:0 ҳисобида эронлик таэквондочи устунлик қилди.
Ўзбекистон делегациясига ёзги Универсиадаги бешинчи медални Ниёз Пўлатов тақдим этди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)