«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн фаолиятини «Барселона»да давом эттиради. Бу ҳақда Каталония клубининг Twitter’даги расмий саҳифасида эълон қилинди.
«Кўк-анорранглилар» 28 ёшли француз учун 120 миллион евро тўлайдиган бўлди.
Гризманн каталонияликлар билан 2024 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган шартнома имзолади. Футболчининг товон пули 800 миллион евро қилиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, у «матрасчилар» таркибида 2014 йилдан 2019 йилга қадар тўп сурди. Гризманн Мадрид клуби сафида барча мусобақаларни ҳисоблаганда 257 та учрашувда майдонга тушиб, 133 та гол уришга муваффақ бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)