2019 йил 7 июль куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Рудакий кўчасида яшовчи, муқаддам судланган 32 ёшли А.К. маст ҳолда таниши Ғазалкент шаҳарида яшовчи 27 ёшли И.Г.нинг уйида ўзаро жанжал сабаб И.Г.ни қайчи билан жароҳатлаган. Натижада И.Г. касалхонага ётқизилиб, А.К. қўлга олинган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)