Профессионал бокснинг ўта енгил (-50,8 кг) вазн тоифаси вакили Олимжон Назаров (18 та ғалаба, 5 та мағлубият, 11 та нокаут) 25 август куни чемпионлик камари учун жанг қилади. Бу ҳақда GoSport хабар берди.
Маълумотларга кўра, 33 ёшли боксчи шу куни филиппинлик Иван Сорианога (20 та ғалаба, 2 та мағлубият, 1 та дуранг, 10 та нокаут) қарши рингга кўтарилади. Мазкур жанг WBO International чемпионлик камари учун кечади.
Эслатиб ўтамиз, Олимжон Назаров айни вақтда Жанубий Кореянинг Cocky Buffalo промоутерлик компанияси таркибида машғулотлар олиб бормоқда.
Сўнгги бор у 16 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтган бокс оқшомида грузиялик Мишико Шубитидзени (11 та ғалаба, 14 та мағлубият, 2 та дуранг, 4 та нокаут) биринчи раунддаёқ техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)