Яқинда, яъни 29 июндан 6 июлгача Польшада бўлиб ўтган «Золотая лодка» халқаро танловида қорақалпоғистонлик Динара Нуратдинова бош соврин – гран-прини қўлга киритди, бу ҳақда «Халқ сўзи Online» хабар қилади.
Грузия, Украина, Озарбайжон, Россия, Италия ва бошқа мамлакатларнинг санъат усталари иштирок этган мазкур нуфузли танловда Динара Нуратдинова бахшичилик йўналишида ўз маҳоратини намойиш этиб, томошабинларнинг ҳамда ҳайъат аъзоларининг эътирофига сазовор бўлди.
«Нукус педагогика институтида таҳсил олиш билан бирга аждодларимиз мероси бўлган бахшичилик санъати сир-асрорларини ҳам ўрганмоқдаман. Халқаро танловда юксак даражада эътироф этилганимдан чексиз хурсандман. Бу, Президентнинг ёшларга яратиб берган кенг имкониятлари самарасидир, албатта», — дейди Д.Нуратдинова.
Изоҳ (0)