Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Бепул юридик ёрдам тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди, бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар қилади.
Лойиҳага асосан:— бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимининг бошқариш, мувофиқлаштириш ва тартибга солиш бўйича ягона тизим;— ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга жиноий суд ишини юритиш билан бирга маъмурий ва фуқаролик ишларида давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилишини таъминлаш;— бепул юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланган шахслар тоифалари ҳамда бундай ёрдамни кўрсатиш шартлари;— бепул юридик ёрдам турлари, шакллари ва амалга ошириш усуллари;— давлат ҳисобидан жалб қилинган адвокатларнинг фаолияти натижадорлиги ва сифатини баҳолаш;— адвокатлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, юридик клиника ва бошқа субъектлар томонидан бепул ихтиёрий юридик ёрдам кўрсатиш тартиби назарда тутилмоқда.
Изоҳ (0)