«Вест Ҳэм» ҳужумчиси Марко Арнаутович карьерасини Хитой чемпионатида давом эттиради. Бу ҳақда инглизларнинг расмий сайтида хабар берилди.
У фаолиятини Ҳалк, Оскар ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси сардори одил Аҳмедов тўп сураётган «Шанхай СИПГ» клубида давом эттиради. Трансфер нархи ҳали ошкор қилинганича йўқ.
Аввалроқ Хитой клуби 30 ёшли футболчи учун 25 миллион евро тўлаши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, Арнаутович 2017 йилдан буён «Вест Ҳэм» шарафини ҳимоя қилиб келади.
У 2018-/19 йилги мавсум Англия Премьер лигасида 28 та учрашув ўтказиб, 10 та гол урди ҳамда 4 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)