4—7 июль кунлари Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган кураш бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси жами 12 та медалга эга чиқди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур мусобақада қитъанинг 20 мамлакатидан ташриф буюрган ёш курашчилар ғолиблик учун баҳс олиб борди. Унда тўлиқ таркиб билан иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 5 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди.
Қуйида мусобақада совриндор бўлган спортчилар келтириб ўтилган:
Олтин медали:- Амир Султонов (юнон-рум кураши, -60 кг)
- Муштари Толипбекова (аёллар кураши, -40 кг)
- Аброр Отабоев (юнон-рум кураши, -55 кг)
- Лайло Собирова (аёллар кураши, -40 кг)
- Нодирбек Ёқубов (эркин кураш, -40 кг)
- Арслон Раҳимов (эркин кураш, -40 кг)
- Шоҳрух Жўраев (эркин кураш, -40 кг)
- Қувонч Тошназаров (юнон-рум кураши, -48 кг)
- Жаҳонгир Ҳошимов (юнон-рум кураши, -93 кг)
- Самандар Бобоназаров (юнон-рум кураши, -73 кг)
- Рушана Абдурасулова (аёллар кураши, -65 кг)
- Камронбек Қадамов (эркин кураш, -48 кг)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)