6 июль куни Тошкент шаҳар Олмазор тумани, Чуқурсой кўчаси 82-уйда жойлашган «Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ «Чуқурсой» ишлаб чиқариш корхонаси ҳовлисида турган контейнердан нохуш ҳид ва кучли овоз чиққанлиги тўғрисида хабар келиб тушган деб ёзади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.
Кўрсатилган манзилга Тошкент шаҳар қутқарув отряди, Олмазор тумани ҳарбийлаштирилган ёнғин қутқарув қисмларидан бўлинмалар етиб бориб, контейнерни сув билан совутган.
«Хитойдан Чилонзор туманида жойлашган корхона учун 20 тонналик контейнер ичида икки турдаги Фреон ҳамда суюлтирилган газ мавжуд бўлган кимёвий моддалар олиб келинган», — дейилади хабарда.
Ҳаво ҳароратининг юқорилиги сабабли контейнернинг юқори қисмида жойлашган Рефригерант гас/ Фреон Р 410 А газ суюқлиги қадоқдан ёрилиб тутун чиқа бошлаган.
Контейнер зарарсизлантирилиб юк манзилига етказилган.