Нукус шаҳрида «Олимпия куни» муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ҳамкорлигида қатор тадбирлар ташкил этилди. Бу ҳақда ҳарбий округ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
5 июль эрта тонгдан шаҳарнинг 55 метрли байроқ осилган майдонида 2 мингга яқин профессионал ва ҳаваскор спортчилар, Нукус гарнизонида хизмат бурчини ўтаётган аскарлар иштирокида ҳарбий округ жисмоний тарбия ва спорт бошлиғи подполковник Аҳрор Муқумов томонидан оммавий бадантарбия машғулоти ўтказилди.
Шундан кейин спортчилар, ёшлар ва ҳарбийлар шаҳарнинг марказий кўчаси бўйлаб 2 км масофага югуриш мусобақасида қатнашди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)