Испаниялик ярим ҳимоячи Андер Эррера фаолиятини ПСЖда давом эттиради. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида эълон қилинди.
29 ёшли хавбек ўзининг янги клуби билан 2024 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.
Эрреранинг сўнгги клуби «Манчестер Юнайтед» эди. 2018/19 йилги мавсум охирида эса у «қизил иблислар» сафини эркин агент сифатида тарк этди.
Маълумот учун, Эррера «Юнайтед» сафида 189 та учрашувда майдонга тушиб, 20 та гол урди ҳамда 27 та голли пас беришга эришди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)