19—29 июнь кунлари Тошкент шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган шахмат бўйича XV Осиё чемпионатида ўзбекистонлик ёш шахматчилар биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Мазкур мусобақада 20 га яқин мамлакатдан жаъми 200 га яқин иштирокчи беллашди. Баҳслар шахматнинг стандарт , рапид ва блис йўналишларида бўлиб ўтди.
Ўзбекистонлик ёш шахматчилар умумий ҳисобда 19 та олтин, 13 та кумуш ва 16 та бронза — жаъми 48 та медални қўлга киритди.
Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Исломов Шаҳзод, Ҳамдамова Афруза, Раҳматуллаев Алмас, Алимова Севинч, Абдусалимов Абдумалик, Аллаберганов Акбар, Мирпўлатов Мираброр, Мадаминов Муҳиддин, Омонова Умида, Шермуҳаммедов Самандар, Ҳусайинова Озода олтин медални қўлга киритди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)