Футбол бўйича Ўзбекистон Лига Кубогининг 2-тури доирасида 3 июль, чоршанба куни 4 та учрашув бўлиб ўтди.
Самвел Бабаян қўл остидаги Тошкентнинг «Локомотив» клуби сафарда «Қўқон-1912» клуби билан беллашди.
Учрашув давомида мезбон жамоа вакиллари Жавоҳир Эсонқулов (11, 65) ҳамда Қувондиқ Рўзиев (88, 90) рақиб дарвозасини 2 мартадан ишғол қилди.
Шу тариқа «темирйўлчилар» меҳмонда кечган баҳсда ўз дарвозасидан жавобсиз 4 та тўп олиб чиқди ва «Қўқон-1912»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди (0:4).
Шу куни Термизнинг «Сурхон» клуби ўз майдонида Ғузорнинг «Шўртан» жамоасини қабул қилди.
Ўйинда термизликлар ҳимоячиси Убайдулло Холиқуловнинг 14-дақиқада урган голига ғузорликлар Жасур Холтўраев (49, 75, 86 90+2) ва Шерзод Темировнинг (53, пенальти) голлари билан жавоб қайтарди.
Беллашув якунига кўра «Сурхон» мусобақанинг 2-турида «Шўртан»га 1:5 ҳисобида мағлуб бўлди.
Рўзиқул Бердиев бошлиқ Қаршининг «Насаф» клуби «Андижон» меҳмони бўлди.
Учрашувдаги ягона голга Андижон клуби ярим ҳимоячиси Дилшод Раҳматуллаев 90+1-дақиқада муаллифлик қилди.
Шундай қилиб қаршиликлар сафарда «Андижон»га кичик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди (0:1).
Беллашув давомида «шерлар» аъзолари Ҳумоюнмирзо Иминов (42) ва Игорь Сергеев (71) томонидан киритилган голларга Бухоро клуби ҳужумчи Андрей Сидоровнинг (89) голи билан жавоб қайтарди.
Баҳс якунига кўра, тошкентликлар «Бухоро»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ўзбекистон Лига Кубоги
2-тур баҳслари
3 июль, чоршанба
«Қўқон-1912»—«Локомотив» 4:0
Голлар: 1:0 — 11 Жавоҳир Эсонқулов, 2:0 — 65 Жавоҳир Эсонқулов, 3:0 — 88 Қувондиқ Рўзиев, 4:0 — 90 Қувонқид Рўзиев«Сурхон»—«Шўртан» 1:5
Голлар: 1:0 — 14 Убайдулло Холиқулов, 1:1 — 49 Жасур Холтўраев, 1:2 — 53, пенальти, Шерзод Темиров, 1:3 — 75 Жасур Холтўраев, 1:4 — 86 Жасур Холтўраев, 1:5 — 90+2 Жасур Холтўраев«Андижон»—«Насаф» 1:0
Гол: 1:0 — 90+1 Дилшод Раҳматуллаев«Бухоро»—«Пахтакор» 1:2
Гол: 0:1 — 42 Ҳумоюнмирзо Иминов, 0:2 — 71 Игорь Сергеев, 1:2 — 89 Андрей СидоровЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)