«Бенфика» ярим ҳимоячиси Жоау Феликс «Атлетико»га ўтди.
Мадрид клуби 19 ёшли футболчи учун 126 миллион евро тўлайдиган бўлди.
AS’нинг маълум қилишича, Феликс трансфери футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар орасида 5-ўринни эгаллади.
Мазкур йўналишда кучли тўртликдан Неймар (ПСЖ, 222 миллион евро), Килиан Мбаппе (ПСЖ, 180 миллион), Филиппе Коутиньо («Барселона», 160 миллион) ва Усмон Дембеле («Барселона», 145 миллион) жой олган.
Коутиньо трансфер шартномасида турли хил бонус маблағлар қайд этилганлиги сабаб бразилиялик рўйхатда юқори ўринни эгаллаган. «Барселона» ушбу бонусларни Коутиньонинг собиқ жамоаси «Ливерпуль»га тўлаши шарт.
Бундан ташқари Феликс порртугалияликлар орасида энг қиммат футболчига айланди. «Атлетико»нинг янги ўйинчиси Криштиану Роналду ўрнатган рекордни янгилади.
Эслатиб ўтамиз, Кришти 2018 йилнинг ёзида «Реал»дан «Ювентус»га 117 миллион евро эвазига ўтганди.
Маълумот учун, Феликс клуб миқёсида барча мусобақаларни ҳисоблаганда 87 та ўйинда майдонга тушиб, 34 та гол урган ва 17 та голга ассистентлик қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)