Қирғизистон собиқ президентининг тарафдорлари аввалига унинг Қ‘ой-Тош қишлоғидаги уйи ёнида тўпланган. Соат 15:30 ларда Бишкекдаги «Форум» биносига келишган ва у ерда митинг бошланган. Ҳозирда митингда 500 ёшдан ортиқ киши иштирок этмоқда, бу ҳақда Sputnik хабар қилади.
Алмазбек Атамбаевнинг ўзи ҳам митинг ўтказилаётган жойга етиб келган. Митинг иштирокчилари собиқ президентга нисбатан сиёсий та’қиб тўхтатилишини талаб қилмоқда. Митингда ҳеч қандай тартибсизлик кузатилмаяпти.
Қирғизистон парламенти собиқ президенти Атамбаевни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилди. Атамбаевни собиқ президент мақомидан маҳрум қилиш учун 110 депутатдан 103 нафари овоз берди. Ушбу мақомни йўқотган Атамбаев дахлсизлик ҳуқуқидан ҳам маҳрум бўлди.
Қирғизистон парламенти 13 июнь куни махсус комиссияни ташкил этганди ва у олиб борган иш натижасида Алмазбек Атамбаев олтита жиноятга алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида хулоса қилинганди. Жўқорғу кенеши хулосани тасдиқлаб, бош прокуратурага юборганди.
Хулосага кўра, собиқ президентга нисбатан қуйидаги айбловлар илгари сурилди: — Қўй-Тош қишлоғида ер участкаларини ноқонуний эгалланиши, жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг қонунга зид равишда озод этилиши;
— Бишкек ИЭС модернизацияси бўйича коррупция иши ва унга ноқонуний тарзда кўмир етказиб берилиши ҳамда тадбиркор Субихи Пархати иштирокидаги коррупция факти.
Атамбаевнинг ўзи унга қўйилган айбловлар «сафсата» эканлигини айтиб, халққа ҳалол хизмат қилганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)