«Барселона» ҳимоячиси Самюел Умтити клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Диарио Спорт хабар берди.
Каталония клуби 25 ёшли футболчи учун тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр, бироқ клуб футболчини 50 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.
Умтити тиззадан олган жароҳатини операция қилдиришдан воз кечгани «Барселона» раҳбариятига ёқмади. Шу сабабли француз 2018/19 йилги мавсум Ла Лигада атиги 14 та учрашувда майдонга тушди.
Футболчига «Манчестер Сити» ҳамда «Ювентус» клублари қизиққанди, бироқ ҳали трансфер борасида расмий таклиф билан чиққанича йўқ. Аммо Умтитининг ўзи «Камп Ноу»да қолиш истагини билдирганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)