Токио шаҳрида илк бор «Ўзбекистон анимация фестивали» ташкил этилди, бу ҳақда ЎзА хабар қилади.
Тадбир Япониядаги Ўзбекистон ёшлари ассоциацияси, Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Таъкидлаш жоизки, Япония анимацияга бой давлат ҳисобланади. Ўзбекистоннинг анимация фестивалида японияликлар ўзбек маданияти ва урф-одатларига катта қизиқиш билдирди. Тадбир давомида 20 дан ортиқ япон фуқаросига ўзбек халқининг миллий қадриятлари ва урф-одатлари ҳақида тайёрланган видеороликлар тақдим этилди.
«Фестиваль иштирокчилари билан самимий суҳбат қурдик. Японияликларга қадимий Бухоро, Самарқанд, Хива шаҳарлари ва Фарғона водийси ҳақида кўплаб маълумотлар бердик. Япон аҳолиси ўзбек миллий кийимларига катта қизиқиш билдирди, тадбирда ҳам миллий чопон ва дўппимизни ҳамда атласдан тикилган кўйлакларни кийиб кўрди ва эсдалик учун суратга тушди», — дейди Япониядаги Ўзбекистон ёшлари ассоциацияси ишчи гуруҳи аъзоси Ситора Аҳмедова.
Изоҳ (0)