Футбол бўйича ёшлар ўртасида Европа cҳемпионати финалида Испания (U-21) Германия (U-21) билан 30 июнь, якшанба куни чемпионлик учун кураш олиб борди.
Учрашув давомида Испания (U21) жамоаси вакиллари Фабиан Руис (7) ҳамда Дани Олмо (69) томонидан киритилган голларга Германия (U21) ярим ҳимоячи Надим Амирининг 88-дақиқада урган голи билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа Испания (U21) Италия мезбонлик қилган мусобақа финалида Германия (U21) жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва чемпионликни тантана қилди.
Маълумот учун, Испания ушбу мусобақада 5 марта, Германия эса 2 бор чемпионликни қўлга киритган.
Европа cҳемпионати—2019 (U21)
Финал баҳси
30 июнь, якшанба
Испания (U21)—Германия (U21) 2:1
Голлар: 1:0 — 7 Фабиан Руис, 2:0 — 69 Олмо, 2:1 — 88 АмириИспания (U21): Сивера, Фирпо, Нунес, Агиррегабириа, Вальехо, Себальос, Форналс (Майорал, 72), Марк Рока, Олмо, Оярсабал (Солер, 55), Фабиан Руис (Мерино, 78).
Германия (U21): Ньюбел, Клостерманн, Та, Хенрихс, Баумгартл, Сердар (Нойҳаус, 61), Дауд, Амири, Эггештайн (Нмеча, 79), Ўзтунали (Рихтер, 73), Валдшмидт.
Огоҳлантиришлар: Вальехо (33), Нунес (71), Сивера (83).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)