Уругвай терма жамоаси ва «Атлетико» ҳимоячиси Диего Годин эркин агент сифатида «Интер» клубига ўтди. Бу ҳақда миланликларнинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
Уругвай терма жамоаси аъзоси Годин 2010 йилдан бери Мадрид клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Диего «Атлетико» билан биргаликда Испания чемпионига айланди, мамлакат кубогини қўлга киритди, 2 марта Европа Лигасида ҳамда 3 бор УЕФА Суперкубогида ғолиб бўлди.
Бундан ташқари Испания Суперкубогини қўлга киритди. У клуб билан икки маротаба Европа Чемпионлар Лигаси финалчисига айланди. «Матрасчилар» ҳар иккисида ҳам «Реал»га имкониятни бой берганди. Годин мадридликлар сафида умумий ҳисобда 277 та учрашувда майдонга тушди ва 17 та голга муаллифлик қилди.
Шунингдек, Годин 2019 йилнинг 25 март куни Уругвай терма жамоаси сафида ўзининг 126-ўйинини ўтказди ва учрашувлар сони бўйича рекордчига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)