Кипр президенти Никос Анастасиадис 29 июнь куни эрталаб бахтсиз ҳодиса туфайли ўнг тос суягидан жароҳат олди. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар берди.
Президент Лимассолдаги хусусий касалхонада операция қилинди.
«Даволовчи шифокорнинг айтишича, 3 ҳафтадан сўнг президент аввалги ҳолига қайтади ва яна вазифасини бажаришга киришади», — дейди Соғлиқни сақлаш вазири Константин Иоанну.
Анастасиадис 72 ёшда. У 2013 йила Кипр президенти этиб сайланган, 2018 йилда эса қайта сайланган.
Изоҳ (0)