Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, 30 июнь — 2 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрондан Туркманистон орқали иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимининг кириб келиши кузатилади.

Фото: Google Images

30 июнь —1 июль кунлари Қорақалпоғистон ва Хоразмда, 1—2 июль кунлари қолган ҳудудларда ҳаво ҳарорати кўп йиллик ўртача кўрсаткичдан 5—7 даража юқори бўлади.

Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 40—43 даража, жанубий чўл ҳудудларда 44—45 даражагача кўтарилади.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида гармсел эҳтимоли мавжуд.