«Барселона» ПСЖ билан Неймар трансфери борасида тўғридан тўғри музокаралар олиб борди.
Хабар беришилича, иккала томон ҳам шартнома шартлари бўйича келишувга эришган. ПСЖ Филиппе Коутиньо ҳамда 100 миллион евролик вариантни рад этди. Клуб Усмон Дембелени ўз сафига қўшиб олишни мўлжалламоқда.Париж клуби бош мураббийи Томас Тухел аввалроқ Дембеле билан Дортмунднинг «Боруссия» клубида бирга ишлаганди. У футболчини жуда қадрлайди ва уни жамоада кўришни истаяпти.
Дастлаб «Барселона» Дембелени сотишни истамаётганди, бироқ клуб раҳбарияти бу таклифга рози эканлигини ҳамда ушбу вариантни кўриб чиқишини билдирди.
Дембеленинг ўзи ҳам Париж клубига ўтишга қарши эмас.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)