Футбол бўйича Копа Америка—2019 мусобақасининг 1/4 финали доирасида дастлабки 2 та учрашув бўлиб ўтади.
Мусобақага мезбонлик қилаётган Тите қўл остидаги Бразилия терма жамоаси Парагвайни синовдан ўтказади. Беллашув соат 05:30 да старт олади. Маълумот учун, Бразилия термаси гуруҳдаги сўнгги ўйинда Перу дарвозасига жавобсиз 5 та гол урган бўлса (5:0), парагвайликлар Колумбияга кичик ҳисобда имкониятни бой берганди (0:1).
Лео Месси етакчилигидаги Аргентина терма жамоаси Венесуэла термаси билан баҳсга киришади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади. Эслатиб ўтамиз, аргентиналиклар гуруҳ босқичининг 3-турида Қатар термасини мағлубиятга учратганди (2:0). Венесуэла эса Боливияни 3:1 ҳисобида ютганди.
Копа Америка—2019
1/4 финал баҳслари
28 июнь, жума
Бразилия—Парагвай 05:30
Венесуэла—Аргентина 00:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)