«Ангрен» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини фаоллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (525-сон, 25.06.2019 й.). Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар қилади.
Қарорга мувофиқ:
— Тошкент вилояти Бекобод шаҳрининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини қўшиш ҳисобига «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси кенгайтирилади;— 2020–2021 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини шакллантиришда янгидан қўшилаётган ҳудудда «Ангрен» ЭИЗнинг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастурга киритилади.
Мазкур эркин иқтисодий зона ҳудудида умумий қиймати 24,5 млн АҚШ долларилик истиқболли инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилган.
Изоҳ (0)