Футбол бўйича Африка Миллатлар Кубогининг гуруҳларида 26 июнь, пайшанба куни 2-тур баҳсларига старт берилди.
Турнинг дастлабки ўйинида «B» гуруҳидан ўрин олган баҳсда Нигерия терма жамоаси Гвинеяга қарши майдонга тушди.
Учрашувдаги ягона голга нигериялик ҳимоячи Кеннет Омеруо 73-дақиқада муаллифлик қилди (1:0).
Шу тариқа Нигерия мусобақанинг 2-турида Гвинеядан устун келди ва навбатдаги 3 очкога эга бўлди.
Мазкур ғалабадан сўнг нигерияликлар «B» гуруҳида 6 очко жамғариб, етакчиликни ўз қўлига олди. Гвинея эса 1 очко билан 3-ўринда бормоқда.
Шу куни Миср термаси Конго терма жамоаси билан баҳсга киришди.
Беллашув давомида Аҳмад ал-Муҳаммади (25) ҳамда Муҳаммад Салоҳ (43) томонидан киритилган голлар мисрликларнинг ишончли ғалабасини таъминлади (2:0).
Ўйин якунига кўра Миср терма жамоаси 6 очко тўплаб, «А» гуруҳида биринчи ўринга кўтарилиб олган бўлса, сўнгги ўринда бораётган Конго ҳисобида эса очко мавжуд эмас.
Уганда терма жамоаси Зимбабве термаси билан ўйнади.
Тўқнашувнинг 12-дақиқасида уагндалик ҳужумчи Эммануэль Окви ҳисобни очган бўлса, 40-дақиқага келиб зимбабвелик ярим ҳимоячи Кхама Биллиат ҳисобни тенглаштирди (1:1).
Шу тариқа Уганда Зимбабве билан 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди ва жамоалар 1 очкодан бўлишиб олди.
Мазкур турдан сўнг Уганда термаси 4 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Зимбабве эса 1 очко билан 3-поғонадан жой олиб турибди.
Африка Миллатлар Кубоги
2-тур баҳслари
27 июнь, пайшанба
«А» гуруҳи
Миср—Конго 2:0
Голлар: 1:0 — 25 ал-Муҳаммади, 2:0 — 43 СалоҳУганда—Зимбабве 1:1
Голлар: 1:0 — 12 Окви, 1:1 — 40 Биллиат«B» гуруҳи
Нигерия—Гвинея 1:0
Гол: 1:0 — 73 ОмеруоЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)