«Барселона» ярим ҳимоячиси Андре Гомеш фаолиятини «Эвертон»да давом эттиради. Бу ҳақда инглиз клубининг расмий сайтида хабар берилди.
Мерсисайдликлар 25 ёшли португалияликни 22 миллион фунт (бонуслардан ташқари 25 миллион евро) эвазига сотиб олди ҳамда у билан 2023/24 йилги мавсумга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Маълумот учун, «Барселона» Андре Гомешни 2016 йилда «Валенсия»дан 37 миллион евро эвазига сотиб олганди. У каталонияликлар билан Испания чемпионатида ғолиб бўлди, икки маротаба мамлакат кубогини қўлга киритган бўлса, бир марта Суперкубокда ғалаба қозонди.
Гомеш 2018/19 йилги мавсумни «Эвертон»да ижара асосида ўтказди. У клуб такибида Англия Премьер лигасида 29 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ҳамда 2 та голли пас берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)