Тошкентдаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида Ботсвана ҳукумати ва чорвадорларидан иборат йирик делегация қабул қилинди, бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати маълумотига таяниб ЎзА хабар қилади.
Унда қўмита раиси Баҳром Норқобилов, «Ўзбекчорванасл» агентлиги директори ўринбосари Зиёдулла Пирназаров, қоракўлчилик бўйича мутахассислар, шунингдек, Ботсвана озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш вазирлиги котиби муовини Жон Кассиус Мореки, чорвани парваришлаш департаманти раҳбари Патрик Галек Зейж, «Лобо экинзорлари» фермер хўжалиги раҳбари Балаги Жефери, қишлоқ хўжалиги бўйича иқтисодчи Мокже Сепо ҳамда кластер бўйича ижрочи директор Соболе Саонелар иштирок этди.
Учрашувда боцваналик мутахассисларнинг маърузалари ва агробизнес бўйича таклифлари кўриб чиқилди. Шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Таъкидлаш жоиз, меҳмонлар ўзбек қоракўлчилиги бўйича кўп томонлама ҳамкорлик хусусида фикр алмашди, мўйна ва ноёб хусусиятга эга қоракўл териларининг Ботсвана бозорида харидоргир эканлиги, бу борада ўзбек қоракўлчилиги тажрибасини ўз мамлакатига татбиқ этиш истаги борлигини билдирди.
Пойтахтдаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида Ботсвана ҳукумати ва чорвадорларидан иборат йирик делегация қабул қилинди.
Унда қўмита раиси Баҳром Норқобилов, «Ўзбекчорванасл» агентлиги директори ўринбосари Зиёдулла Пирназаров, қоракўлчилик бўйича мутахассислар, шунингдек, Ботсвана озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш вазирлиги котиби муовини Жон Кассиус Мореки, чорвани парваришлаш департаманти раҳбари Патрик Галек Зейж, «Лобо экинзорлари» фермер хўжалиги раҳбари Балаги Жефери, қишлоқ хўжалиги бўйича иқтисодчи Мокже Сепо ҳамда кластер бўйича ижрочи директор Соболе Саонелар иштирок этди.
Учрашувда боцваналик мутахассисларнинг маърузалари ва агробизнес бўйича таклифлари кўриб чиқилди. Шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Таъкидлаш жоиз, меҳмонлар ўзбек қоракўлчилиги бўйича кўп томонлама ҳамкорлик хусусида фикр алмашди, мўйна ва ноёб хусусиятга эга қоракўл териларининг Ботсвана бозорида харидоргир эканлиги, бу борада ўзбек қоракўлчилиги тажрибасини ўз мамлакатига татбиқ этиш истаги борлигини билдирди.
Учрашувда томонлар қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқлари, хусусан сутчилик, паррандачилик ва балиқчилик йўналишларида ҳам ўзаро тажриба алмашишга келишиб олди.
Изоҳ (0)