24—26 июнь кунлари Бокуда Бирлашган миллатлар ташкилотининг давлат хизмати бўйича форуми муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматлари агентлиги делегациясининг Озарбайжон Республикасига ташрифи давом этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Telegram’даги расмий каналида хабар қилади.
Форум давомида иштирокчиларга Давлат хизматлари агентлиги бўлим бошлиғи Айнура Смаилова томонидан Ўзбекистон давлат хизматлари миллий тизими бўйича тақдимот ўтказилди. Мутахассис Давлат хизматлари марказлари пайдо бўлишлари билан соҳада бўлиб ўтаётган трансформация жараёнлари, мобил давлат хизматлари, соҳани модернизация қилиш учун жорий этиладиган юқори технологик ечимлар ҳақида сўзлаб берди.
Изоҳ (0)